Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази коллекциясини бойитиш бурчимиз — Керим Тахиров
Озарбайжоннинг Мирза Фатали Ахундов номидаги Миллий кутубхона директори Керим Тахиров Тошкентда ўтказилган «Марказий Осиё: умумий маънавий — маърифий мерос — умумий келажак» халқаро конгрессида иштирок этди.

Керим Тахиров конгресс доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси коллекциясини янада бойитиш умумий бурч эканини таъкидлади.
«Ҳозир бизда бутун дунёга исломнинг муқаддас ва инсонпарвар дин эканини намойиш этиш имконияти бор. Унинг диққат марказида ҳамиша инсон ҳаёти, инсон фаровонлиги, инсоннинг тинч ҳаёти турган. Ислом цивилизацияси маркази бунинг навбатдаги тасдиғидир. Умуман олганда, уни Жаҳон цивилизацияси маркази деб ҳам аташ мумкин, чунки ислом бутун дунёга тарқалган.
Айниқса, бу ердаги инновацион кутубхона катта таассурот қолдирди — унда минтақа мамлакатлари, Озарбайжон ва бошқа давлатлар нашрлари намойиш этилган. Бу гўзал коллекцияни янада бойитиш бизнинг бурчимиз», деди Керим Тахиров.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг