Ўзбекистон фуқароси Тошкент шаҳридан уй сотиб олмоқчи бўлса...
Кеча Халқаро пресс-клубнинг фуқаролар ва тадбиркорларнинг турар жой ҳамда бошқа кўчмас мулкига бўлган ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларига бағишланган сессияси бўлиб ўтди. Унда Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, “Ергеодезкадастр“ давлат қўмитаси, Олий суд вакиллари ҳамда бизнес-омбудсман иштирок этишди. У “Ўзбекистонда ердан фойдаланиш ва кўчмас мулк ҳуқуқлари: қонунчиликдаги ўзгаришлар, янги ёндашувлар ва муаммолар таҳлили“ мавзусига бағишланди.
Унда спикерлар томонидан билдирилган энг долзарб фикрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Рустам Файзиев, Давлат кадастрлари геодезия ва картография миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари:

— Айни вақтда республикамиз бўйлаб 7 миллион 300 мингга яқин кўчмас мулк объекти бор.
... Агар қайсидир соҳага ишимиз тушса, ўша ерда ишлайдиган танишимизга қўнғироқ қилиб ишимизни битиришга ҳаракат қиламиз. Бу коррупциянинг бошланиши.
... Ер ва кадастр соҳасидаги энг катта муаммолар: коррупция ҳолатлари, тизимнинг автоматлашмаганлиги, яъни инсон омили бор эканлиги ва ватандошларимизнинг бу борада ҳуқуқий билимлари кам эканлигидир.
Беҳзод Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси бошқарма бошлиғи ўринбосари:

— Ўтган йил август ойига қадар тўпланиб қолган тураржой ва ер билан боғлиқ 15 000 та муаммоли ҳолат қайд этилган. Уларнинг 90% жойида маҳаллий ҳокимлик иштирокида ҳал қилинган.
Холмўмин Ёдгоров, Олий суд раиси ўринбосари:

— Келгусида бутун Ўзбекистон фуқароларининг Республика бўйлаб хоҳлаган жойидан уй-жой олиш ҳуқуқи таъминланади.
... Ҳозирда бирорта ҳам уй-жойни олиб қўйилиб, уйсиз қолаётган ҳолатлар бўлмаяпти.
... Ўтган йил давомида Олий судга Кадастрнинг маьмурий қарорларидан норозилик ҳолатлари юзасидан 104 та мурожаат бўлган бўлса, уларнинг 75 та ҳақиқий деб топилган.
29 та мурожаатда кадастр хулосалари нолойиқ деб қайд этилган.
Нодир Тилляев, Адлия вазирининг бошқарма бошлиғи:

— Уй-жой кадастр ҳужжати Давлат хизматлари агентлигидан камида 7 кун ёки мулкнинг ҳажмига қараб 14 кунга қадар олинади.
Халқаро пресс-клуб сессиясидан иқтибос:
— Ўзбекистон фуқароси Тошкент шаҳридан уй сотиб олмоқчи бўлса, ҳозирда хам бирламчи бозордан ўз номига уй сотиб олиши мумкин. Бирламчи бозор деганда Тошкент шаҳрида янги қурилаётган уй-жойлар бозори назарда тутилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг