Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШга боришда муҳим талаблар маълум қилинди
АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси маълумотларига кўра, 8 ноябрдан бошлаб АҚШга кирувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари АҚШга жўнаб кетаётган самолётга чиқишларидан олдин COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари шарт.
Касалликни назорат қилиш ва олдини олиш марказига (CDC) кўра, Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) томонидан тасдиқланган ёки рухсат этилган, шунингдек, ЖССТ томонидан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рўйхатга олинган вакциналар Қўшма Штатларга кириш учун мақбул деб ҳисобланади.
Бу чекловлар иммиграция визаси мавжуд шахсларга; дипломатик ва расмий каналлар орқали АҚШга ташриф буюрадиганлар; 18 ёшгача бўлган болаларга тааллуқли эмас (қўшимча маълумотлар Элчихонанинг сайтида мавжуд).
Шу муносабат билан Вазирлик АҚШга боришни режалаштираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига юқоридаги талабларни инобатга олишни тавсия қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг