Ўзбек палови халқаро фестивалда «Энг яхши миллий таом» йўналишида биринчи ўринни эгаллади
Стокголм дипломатлар ассоциацияси томонидан «Food and Beer» мавзусида миллий таомлар ва ичимликлар фестивалида ўтказилди.
Тадбирда Арманистон, Австрия, Бельгия, Босния ва Герцеговина, Чехия, Эстония, Грузия, Греция, Венгрия, Исландия, Япония, Кения, Латвия, Мексика, Словакия, Буюк Британия, Ўзбекистон ва Австралия дипломатик ваколатхоналари иштирок этди.
Жорий йилдаги ярмаркада сўнгги йиллардаги энг кўп иштирокчилар қатнашди. Илгари, асосан, қатнашчилар Европа давлатларидан бўлган бўлса, йилдан йилга иштирокчилар рўйхати Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари ҳисобидан кенгайиб бормоқда. 2024 йилда кўплаб давлатлар ушбу тадбирда алоҳида тайёргарлик билан қатнашди ва барча стендларда иштирокчи мамлакатлар миллий таомларининг энг яхши намуналарини тақдим этилди.
Унда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва гастрономик туризми кенг тарғиб қилинди. Фестиваль ташкилотчилари ва иштирокчилари ўзбек миллий таомларини юқори баҳолашди.
Ярмарка якунлари бўйича Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси томонидан тақдим этилган ўзбек палови яширин овоз бериш натижасига кўра, «Энг яхши миллий таом» йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг