Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунларининг очилиш маросими ва қўшма концерт бўлиб ўтди

10:32 02 Август 2023 Маданият
1970 0

Аввал хабар берганимиздек, икки мамлакат раҳбарлари учрашувида амалга оширилган келишувлар доирасида Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари бошланди.

1-август оқшомида маданият кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимни кириш сўзи билан очган Озарбайжон Республикаси маданият вазири Адил Керимли ушбу тарихий кун икки мамлакатлар маданий алоқалари ривожи учун янги саҳифа эканини таъкидлаб, маданий ҳафталик ишига муваффақият тилади.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарабеков қардош халқлар ўртасидаги кўп векторли алоқалар, айниқса сўнгги йилларда янада мустаҳкамланиб, янги босқичга чиққанини таъкидлади. Маданият, санъат ва адабиёт борасидаги тарихий яқинлик икки халқнинг азалдан бир-бирига уйғун ривожланганини алоҳида эътироф этди.

Шундан сўнг муҳташам саройда ўзбекистонлик ва озарбайжонлик санъат усталари иштирокида қўшма концерт бўлиб ўтди.

Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги Ўзбекистон давлат симфоник оркестри, шунингдек таниқли санъаткорлар Фарруҳ Зокиров, Насиба Абдуллаева, Гулсанам Мамазоитова, Женисбек Пиязов, Илёс Арабов, Юлдуз Турдиева, Озода Нурсаидова, Самандар Алимова ва озарбайжонлик атоқли хонандалар иштирокидаги жонли концерт дастури томошабинлар олқишларига сазовор бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер