Озарбайжон — Эрон чегарасида янги ГЭСлар ўз фаолиятини бошлади

18:26 26 Октябр 2021 Иқтисодиёт
1236 0

Фото: «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Озарбайжон — Эрон чегарасидаги Араз дарёсида янги «Худаферин» ва «Қиз қалъаси» ГЭСлари синов тарзида ишга туширилди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси энергетика вазири Парвиз Шахбазовнинг хабарига таяниб, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Эрон ва Озарбайжон ҳукуматлари Араз дарёсидаги «Қиз қалъаси» (Qız Qalası) ҳамда «Худаферин» (Xudafərin) ГЭСлари қурилишини давом эттириш бўйича келишувга эришган эди.

Таъкидлаш жоизки, Озарбайжон — Эрон чегарасидаги Араз дарёсида қурилган «Худаферин» ва «Қиз қалъаси» ГЭСларининг тўлиқ қувватларда ишга туширилиши йилига 716 млн. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.

Ҳозирда Эрон билан Араз дарёсининг сув-энергетика ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича ҳамкорликда гидроэнергетика иншоотлари қуриш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. ГЭСлар йилига 716 млн. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш Озарбайжонга 252 минг гектар мавжуд майдонни суғориш тизимини яхшилаш ва 8 минг гектар янги экин майдонларини суғориш тизимини йўлга қўйиш имконини ҳам беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?