Ота-бола «қора бозор»да умумий 900 миллионга баҳоланган психофаол дориларни сотмоқчи бўлди

Тошкент вилоятида умумий қиймати 900 миллион сўмга баҳоланган психофаол дориларни сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга туширди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти ИИББ, ДХХ ва прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро назоратдаги харидорга 70 дона «Аминометил» ҳамда 3 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4 миллион 300 минг сўмга сотаётган вақтида ушланган.
Шунингдек, айбланувчининг ёнидан яна шу каби 7 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари далилий ашё сифатида расмийлаштирилган. Суриштирувлар давомида аниқланишича, мазкур дориларни назоратдаги харидорга 1981 йилда туғилган шахс (айланувчининг отаси) етказиши керак эди, аммо ота бу иш учун 18 ёшли ўз фарзандини юборган.
Тезкор тадбир давом эттирган масъул ташкилотлар ота-боланинг яшаш хонадони кўздан кечирди. Натижада 9,8 минг дона «Зардекс», 250 дона «Аминометил» ҳамда 15 дона «Тропикамид» борлигини аниқлади. ИИББнинг хабарига кўра, ушбу кучли таъсирга эга дорларнинг тахминий нархи қора бозорда 857 миллиондан ортиқроқ туради. Ашёвий далиллар холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
«Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 251/1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, фирибгарлар «бир думалаб» кадастр ходимига айланиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг