Фирибгарлар «бир думалаб» кадастр ходимига айланиб олди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бўлими кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқароларни чув туширган муҳандис ва сохта кадастр ходимини аниқлади. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар қилган.
Маълум бўлишича, Кадастрлар палатаси Денов тумани филиали муҳандиси Ў.Н. фуқаро А.Н.нинг ишончига кириб, унинг акасига тегишли уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини 2 минг АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини айтиб, 1 минг 800 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби яна бир ҳолат Қумқўрғон туманида аниқланган. Қайд этилишича, ўзини гўёки Қумқўрғон тумани кадастр бўлими ходими сифатида таништирган фуқаро Ф.Б. фуқаро Х.П.нинг ишончига кириб, унинг Қумқўрғон тумани «Мехрабод» маҳалласида жойлашган уй-жойинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 11 миллион сўм талаб қилган. У келишилган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг