Собиқ «электросеть» муҳандиси тадбиркорни 7 минг АҚШ долларига чув туширмоқчи бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда ургутлик тадбиркорни чув туширмоқчи бўлган фирибгар фош қилинди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ургут тумани электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. (муқаддам судланган) «З.Ҳ.» МЧЖ ҳисобчиси Ф.Н.нинг ишончига кириб, ушбу МЧЖнинг қуруқ мевани қайта ишлаш фаолияти узлуксиз ишлаши учун 14 минг АҚШ доллари талаб қилган.
А.Н. бунинг эвазига алоҳида электр тармоғини тортиб, янги трансформатор ўрнатиши ҳамда тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилган. Шундан 7 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга ҳам эриша олган.
«Текширув давомида А.Н.томонидан 7 минг АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Сурхондарёда ҳуқуқбузарларни қўлга туширганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг