Оролбўйида йигирма беморнинг юраги бепул операция қилинди

Фото: Халқ сўзи
Нукус шаҳрида юрак миокарди инфаркти билан касалланган 20 нафар беморнинг юраги бепул операция қилинди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг кардиолог шифокорлари, тиббиёт фанлари номзоди Сардар Турсунов ва Маҳмуд Хайдаров томонидан беморларга диагностик коронаграфия ва стендлар ўрнатиш бўйича жарроҳлик операциялари амалга оширилди.
— Ўтган йилнинг октябрь ойида шу касалликни орттирганимни билдим, — дейди беморлардан бири Базархан Пурқанова. — 2019 йили турмуш ўртоғим ҳам 59 ёшида инфаркт билан оламдан ўтган. Ўзим нафақада, фарзандларим ҳам доимий иш билан банд бўлмагач, даволанишга маблағ топиш муаммо эди. Мана, куни кеча республика раҳбариятининг биз каби беморлар саломатлигини тиклашга қаратаётган эътибори туфайли бепул операция қилиндим. Бунинг учун ушбу хайрли ишни амалга ошираётган раҳбарлар ва Тошкентдан ташриф буюрган ва шу ерда уларга ёрдам берган барча шифокорларга миннатдорлик билдираман.
Эътиборлиси, Оролбўйида айнан юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар саломатлигини тиклашга қаратилган амалий ишлар фақат бугина эмас. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Тўрткўл, Қўнғирот ва Чимбой туманлари тиббиёт бирлашмалари негизида босқичма-босқич туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини ташкил этишга киришилган.
Ғ.Отажонов, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг