«Оқ олтин»да ҳаёт жонланмоқда

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Нишон туманининг Оқ олтин маҳалласида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ободончилик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари билан танишди.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг февраль ойида газетамизнинг расмий сайтида «Муаммолар гирдобида қолган «Оқ олтин» номли мақола эълон қилиниб, унда маҳалладаги аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган тизимли муаммолар қаламга олинган эди.
Ўтган вақт мобайнида маҳаллада вилоят ҳокими бошчилигида ўрганишлар олиб борилди. Кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича соҳалар кесимида вазифалар белгилаб олиниб, ишга киришилди. Хусусан, ҳудудда янги тадбиркорлик субъектлари иш бошлади. Маҳалланинг Новур қишлоғига илк бор оқар сув олиб келиниб, мавжуд шарт-шароит ва аҳолининг деҳқончилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ҳудуд картошкачиликка ихтисослаштирилди. Айни пайтда бу ердаги юзлаб хонадонлар шу ишга киришишган.
Маҳалла фаолларининг айтишича, ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, йўлларни таъмирлаш, коммунал соҳа муаммоларини бартараф этиш бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилган.
Бош вазир ўринбосари маҳаллада «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури асосида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишиб, галдаги вазифалар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг