Оналар соғлиғини ҳимоя қилиш учун дори воситалари сифатини ошириш: парламент аъзоларининг роли
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) расмий сайтида Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, Парламентлараро иттифоқнинг Саломатлик масалалари қўмитаси аъзоси Орал Атаниязованинг ҳомиладор аёлларни кафолатланган сифатли дори воситалари билан таъминлаш масалаларига бағишланган интервьюси жойлаштирилди.
Интервьюда таъкидланганидек, жорий йилнинг апрель ойида сенатор О. Атаниязова ЖССТ ва Парламентлараро иттифоқнинг қўшма йиғилишида иштирок этган, унда хавфсиз оналик ва самарали дори-дармонлар истеъмол қилиш имконияти билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинган.
Учрашув якунлари бўйича экспертлар бир қатор мамлакатларда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш учун қўлланиладиган дори воситаларининг катта қисми белгиланган сифат стандартларига жавоб бермаслигини ва кўпинча оналар ўлимининг асосий сабабларидан бирига айланаётганини таъкидлаган. Айниқса, бу муаммо даромадлар паст ва ўрта бўлган давлатларда ўта долзарб бўлиб, уларда тиббиёт ходимлари ҳаётий муҳим дори-дармонларнинг самарадорлигига ҳар доим ҳам ишонч ҳосил қила олмайди.
Сенатор интервьюда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларда эришилган ютуқларга урғу бериб, улар туфайли мамлакатимизда оналар ўлими даражаси мунтазам пасайиб бораётганини таъкидлаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, ҳомиладорлик ва туғруқ табиий физиологик жараён бўлиб, тиббий хизмат тўғри ташкил этилса, оналар ўлими хавфини минималлаштириш мумкин.
Бунда бутун дунёда парламент аъзолари сифатли дори-дармонлар истеъмол қилиш имкониятини шунчаки техник вазифадан соғлиқни сақлашда тенглик ва инсон салоҳиятига стратегик инвестициялар масаласига айлантириб, ушбу муаммони ҳал қилишда ҳал қилувчи роль ўйнашга қодир эканлиги қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг