Олий суд Ўзбекистонда тақиқланган манба ва материаллар рўйхатини эълон қилди

Интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва материаллар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд маълумот берди.
2025 йил 8 январь ҳолатига кўра, рўйхатга 1 минг 389 та турли профиль, канал ва материаллар киритилган. Хусусан:
«Facebook» ижтимоий тармоғида 203 та профиль ва материаллар;
«Telegram» мессенжерида 713 та канал, гуруҳ ва материаллар;
«Instagram» ижтимоий тармоғида 226 та профиллар;
«Youtube» видео-хостингида 135 та канал ва турли видеолар;
«Odnoklassniki» ижтимоий тармоғида 35 та профиль ва материаллар;
«Tik-tok»да 44 та профил;
Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги 13 та сайт ва алоҳида материаллар;
20 та турли китоб, маъруза ва нашидалар.
«Қадрли ота-оналар ва ёшлар! Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг», дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.
Таъкидлаш жоиз, Жиноят кодекси 244-3-моддасига кўра, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатганлик учун БҲМнинг 100 баравари миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг