Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди

10:57 16 Ноябрь 2021 Сиёсат
664 0

Мажлисда депутатлар кўпдан буён кенг жамоатчилик эътиборини тортган «Реклама тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқишмоқда.

Янги таҳрирда қабул қилиниши кутилаётган мазкур қонунда бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Унга кўра, реклама ҳамда ташқи реклама фаолияти соҳасида Вазирлар Маҳкамаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (реклама соҳасидаги ваколатли давлат органи), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аниқ ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.

Шу билан бирга, фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш, реклама соҳасида жамоат назорати тизимини самарадорлигини ошириш, соҳани ўзини-ўзи тартибга солиш тизимини ривожлантириш мақсадида Рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмаларига ваколатлар берилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?