Нукус давлат педагогика институти қизлари — Ўзбекистон чемпиони

23:26 02 Июнь 2022 Жамият
693 0

Фото: «Халқ сўзи»

Қорақалпоғистонлик ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури тобора оммалашиб бораётгани, ушбу спорт тури бўйича ҳудудда ўзига хос мактаб яратилаётгани Оролбўйи йигит ва қизлари қўлга киритаётган салмоқли ютуқларда амалий исботини топмоқда.

Шу йилнинг 24-31 май кунлари Жиззах вилоятида волейбол бўйича навбатдаги Ўзбекистон чемпионатининг якунловчи бешинчи тур мусобақаларида ҳам қорақалпоғистонлик қизлар барча рақиблардан устунликка эришди.

Мусобақа якунида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти қизлар терма жамоаси профессионал маҳоратини намоён этиб, волейбол бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида бир нечта номинация бўйича ғолиблар аниқланиб, улар орасида Нукус давлат педагогика институти қизлар терма жамоаси бош мураббийи Азат Казаков «Энг яхши мураббий», жамоа аъзоларидан Индира Насратдинова «Энг яхши ўйинчи», Гулбазар Нуранова «Энг яхши тўсувчи», Мақсуда Юлдашева «Энг яхши жамоа сардори» номинациялари билан тақдирланди.

Ғ. Отажонов, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?