Ноёб жарроҳлик амалиёти онлайн кузатиб борилди
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухорода яшовчи 41 ёшли бемор таом, сув истеъмолида қийналиши, кўнгли айниши, оқибатда озиб кетаётгани важидан қатор шифохоналарда даволанди. Аммо муолажаларнинг нафи тегмади. Яқинлари уни умид билан республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига олиб келишди.
— Таҳлиллар кўрсатдики, бемор кардиал ахалазиясининг иккинчи даражаси билан оғриган, — дейди филиал бош эндоскопист мутахассиси А. Ҳайдаров. — Ҳамкасбларимиз билан биргаликда бу беморда кам инвазив мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.
Эътиборлиси, бу ноёб жарроҳлик амалиётини Жанубий Корея, Россия Федерациясининг етакчи клиникалари профессорлари ҳамда академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий – амалий тиббиёт маркази ва РШТЁИМ шифокорлари «телемедицина» ижтимоий тармоғи орқали онлайн кузатиб борди. Жараён халқаро ҳамкорлик маҳсули бўлган кам инвазив эндоскопик амалиётларни амалда қўллаш тажрибаси Бухорода яхши ўзлаштирилаётганини кўрсатди. Муҳими, беморнинг умумий аҳволи қониқарли. Докторларда эндиликда бу оғир хасталик у учун ўтмишда қолди, деган ишонч бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг