Новосибирскда атоқли ўзбек шоири Усмон Носир ижодига бағишланган адабий кеча ташкил этилди
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонасида атоқли ўзбек шоири, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллуд кунига бағишланган адабий кеча ташкил этилди.
Маънавий-маърифий тадбирда Новосибирск вилоятидаги фаол ватандошлар, ушбу ҳудуддаги олий ўқув муассасаларида таълим олаётган талабалар иштирок этишди.
Тадбир аввалида Бош консулхона ходимлари томонидан Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган тақдимот ўтказилди. Унда шоир ҳаёти ва ижоди ҳамда бугунги авлодларга қолдириб кетган бебаҳо асарлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шоир меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Россиянинг Кемерово вилоятида Усмон Носир ҳайкали ўрнатилгани алоҳида таъкидланди.
Учрашув чоғида Усмон Носир ҳаётига бағишланган бадиий фильм намойиш этилди. Адабий кечада иштирок этган талабалар эса шоир қаламига мансуб “Оқ шеър”, “Менинг боғим”, “Юрак” ва бошқа шеърларни ўқиб беришди.
Бундан ташқари, мазкур тадбирда иштирок этган ватандош ёшлар билан алоҳида суҳбат ўтказилди. Унда бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ва ёшларимизнинг таълим олиши ҳамда ишлаши учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берилди. Ватандошларга Россиянинг қонун ва қоидаларига қатъий амал қилиш, турли тақиқланган оммавий тадбирларга қатнашмаслик, диний экстремистик оқимларга қўшилмаслик бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг