Намангандаги мактабларга замонавий компьютерлар топширилди

Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Ўқувчи-ёшларнинг компьютер ва ахборот технологияларини мукаммал эгаллаши таълим жараёнларида муваффақиятга эришишда муҳим ўрин тутади. Наманган вилоятида ҳам ёшларни тараққиёт асри ютуғи ҳисобланган ушбу «ақлли машина»ларни бошқариш сабоқлари билан қуроллантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Куни кеча вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бир қатор умумтаълим мактабларининг ахборот технологиялари хоналари сўнгги нусхадаги компьютерлар жамланмаси билан тўлдирилди.
— Юзта компьютер жамланмаси Норин туманидаги 42-, Чуст туманидаги 18 -, Тўрақўрғон туманидаги 55-, Поп туманидаги 35 ва Янги Наманган туманидаги 57 – умумтаълим мактабларига тантанали равишда топширилди, — дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Аббос Усмонов. — Сўнгги нусхадаги замонавий техника воситалари ўғил-қизларнинг таълим жараёнида янада изланишига, информатика ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларини чуқур эгаллашига хизмат қилади.
Маълумот учун, бугунги кунда Намангандаги умумтаълим мактабларида 818 та компьютер синфлари ташкил этилган бўлиб, 1310 нафар информатика, ИТ фани ўқитувчилари ёшларга электрон рақамли билим кўникмаларини шакллантирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг