Ноқонуний муҳожирларнинг улкан колоннаси Беларуснинг Польша билан чегараси томон юришмоқда

10:54 09 Ноябрь 2021 Дунё
567 0

Беларус хавфсизлик кучлари бир неча минг муҳожирдан иборат карвонни Польшага ўтказиш пунктига эмас, балки «яшил» чегара томон жўнатмоқда, деб ёзади «РИА Новости».

Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бир неча минг киши Польша чегараси томон йўл олади. Шу билан бирга, биз олган сўнгги хабарлар Беларусь хизматлари уларни Кузницадаги чегара ўтиш жойига эмас, балки чегарадаги ўрмонлар ва яшил ҳудудларга йўналтираётганини кўрсатади, деди Польша Чегара қўриқлаш хизмати матбуот котиби.

Шунингдек, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлади.

Кадрларда юзлаб муҳожирлар трасса бўйлаб қандай кетаётгани, уларга ҳарбий кийим ва қурол-яроғларда, баъзилари хизмат итлари билан Беларусь хавфсизлик кучлари ҳамроҳлик қилаётганини кўриш мумкин.

Қўшимча қилиш керакки, Германия Беларусь ҳукуматини муҳожирларни ҳайдашда айблаган.

Аввалроқ Польша махсус хизматлари вазир-координатори матбуот котиби Станислав Жарин Беларусь Польшага ноқонуний муҳожирларни катта миқдорда ўтказишга тайёрланаётганини маълум қилганди. Ёзувга у Беларусь томонидан тайёрланган видеони илова қилди, унда юклари билан бир неча юз кишилик гуруҳ йўл бўйлаб қандай кетаётгани кўрсатилган. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?