Ногиронлиги бўлган шахсларга инклюзив шароитлар яратилади
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, темир йўл ва жамоат транспортлари, аэропорт, вокзал, автошоҳбекатларда уларга эгалик қиладиган ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус кўтарилиш пандуслари ва қулай зина тутқичлари ўрнатилиши белгиланган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармасининг Ижтимоий инспекцияси ташаббуси билан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг ҳудудий бўлими вакиллари Термиз халқаро аэропортида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун яратилган зарур шароитлар ўрганилди.
Аниқланган мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит ва тўсиқсиз шароит яратилиши юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг