Нодирбек Абдусатторов бугун «Tata Steel Chess India» ғолиби бўлиши мумкин. Бу учун битта шарт бажарилиши керак

Бугунги «Tata Steel Chess India» турнирида Нодирбек Абдусатторовни муҳим учрашувлар кутмоқда. Биринчи навбатда, у соат 13:30 да америкалик Уэсли Со билан, соат 15:00 да эса ҳиндистонлик Аржун Эригайсига қарши ўйин ўтказади. Куннинг энг муҳим баҳси эса соат 16:30 да Магнус Карлсенга қарши бўлиб ўтади, бу Нодирбек учун жуда катта аҳамиятга эга.
Нодирбек Абдусатторов турнир жадвалида 4,5 очко билан соф иккинчи ўринда турибди. Унинг Магнус Карлсен билан ўйини нафақат шахсий рейтингини, балки турнирдаги умумий мавқейини ҳам белгилаб беради. Карлсен эса 5 очко билан пешқадам бўлиб, биринчи ўринни сақлаб қолишни мақсад қилган. Агар ҳамюртимиз турнирда ғолиб чиқишни истаса, бугун нафақат мағлуб бўлмаслиги, балки Магнусни таслим этиши ҳам талаб этилади.
Турнирнинг ўтган кунги баҳсларида Нодирбек 2 дуранг ва 1 ғалаба билан кунни якунлади. Унинг бу натижаси унга умумий ҳисобда юқори ўринда туриш имконини бермоқда. Кучли рақибларга қарши барқарор ўйин кўрсатаётган Нодирбек мухлисларнинг эътиборини тортмоқда.
Ҳиндистондаги бу нуфузли турнир жами 9 тур рапид ва 18 тур блиц йўналишларида ўтказилмоқда. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 41 минг 500 АҚШ долларини ташкил этади. Турнирда шахматчилар ҳар йўналишда алоҳида ғолиблик учун беллашишмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг