НКМК Нуротадаги камбағал оилаларга 50 бош соғин сигир тарқатди

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий кон-металлургия комбинати томонидан камбағал оилаларнинг ишсиз аъзолари бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш мақсадида Нурота туманидаги 31 та маҳаллада ўрганиш ишлари олиб борилди. Вилоят марказидан анча олисда жойлашган Қизилча, Темирқовуқ, Сентоб маҳаллаларида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган бир қатор оилалар аниқланди. Комбинат раҳбарияти мазкур оилалар ҳаётини яхшилаш ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлишига қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилади. Шу асосда акциядорлик жамияти ҳомийлигида бир гуруҳ кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга 50 бош соғин сигирлар бузоқлари билан тарқатилди.
— Ушбу оилалардаги меҳнатга лаёқатли кишилар бандлигини таъминлаш устувор вазифа сифатида қайд этилган, — дейди НКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси Исроил Раҳматов. — Албатта, уларнинг оёққа туриб олиши бир-икки куннинг иши эмас. Шу сабаб комбинат раҳбарияти томонидан ушбу оилаларга соғин сигирлар тарқатишга қарор қилинди. «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида Навоий кон-металлургия комбинати Нурота, Ғозғон, Зарафшон, Учқудуқ ва Томди туман-шаҳарларига бириктирилиб, давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифаларни амалга ошириш, қолаверса, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаб, уларни камбағалликдан чиқариш учун яшаш шароитларини яхшилаш, даромад манбасига эга бўлиш, бандлиги ва молиявий мустақиллигини таъминлаш, соғломлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича ҳам чора-тадбирлар ижроси босқичма-босқич таъминламоқда. Яъни ўрганишлар натижасида тиббий муолажаларга муҳтож, деб топилган бир гуруҳ беморлар ҳозирги кунда комбинат сиҳатгоҳларда соғломлаштирилиб, тиббий-санитария бўлимларида малакали шифокорлар томонидан даволанмоқда.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури амалга оширилар экан, бу каби саъй-ҳаракатларда фаоллик ҳар бир корхона ва ташкилотнинг устувор вазифасига айланмоғи лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг