Навоийдаги 2 та осма дор йўлининг фаолияти тақиқланди
Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги «Лангар» қўрғонида жойлашган иккита осма дор йўли фаолияти тақиқланди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хабар берди.
Билдирилишича, 10 август куни қўмита «Лангар» қўрғонида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган иккита осма дор йўлининг техник ҳолати, норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши бўйича ўрганиш ишлари олиб борган.
Ўрганиш давомида дор йўлидан фойдаланиб келаётган тадбиркорларга мавжуд камчиликлар бўйича кўрсатма берилган ҳолда, тегишли рухсатнома олмасдан туриб дор йўлидан фойдаланмаслик бўйича қатъий тақиқ қўйилган.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси аттракционлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, техник носоз ва шубҳали бўлган аттракционлар ҳақида хабар беришни сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг