Навоийда меҳнат ярмаркаси ўтказилди

15:22 16 Май 2024 Жамият
50 0

Фото: “Халқ сўзи”

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Замонавий меҳнат бозорида соғлом рақобат муҳити аллақачон шаклланган. Шу боис тараққиётимизнинг янги моделида кучли ижтимоий ҳимоя тамойили — аҳолини иш билан таъминлаш, айниқса, ёшлар бандлиги устувор белгиланиб, манзилли дастурлар, кўп қиррали йўналишларда иш олиб борилмоқда. Жойларда ўтказилаётган бўш иш ўринлари ярмаркалари шулардан бўлиб, унинг бу сафарги манзиллари Навоий давлат Кончилик ва технологиялар университети ҳамда шаҳардаги «Ёшлар маркази» бўлди.

— Жорий йилда университетимизни кундузги таълим йўналишида 649 нафар талаба тугатади, — дейди университет матбуот хизмати раҳбари Озодбек Мустафоев. — Уларнинг асосий қисми «НКМК» АЖ тизими ва «Навоий уран» давлат корхонаси ҳамда вилоят ҳудудидаги бошқа саноат корхоналарида амалиёт ўтаб, амалиёт якуни билан ўзлари иштирок этган субъектларга ишга жойлашиши кутиляпти.

Бевосита меҳнат ярмаркасига келсак, йирик корхоналар билан бирга хусусий компаниялар ҳам иш ўрни таклиф этиб, муносиб кадрларни танлаб олишди.

Шаҳарнинг «Ёшлар марказида»ги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида эса ишсиз ёшларнинг 98 нафари доимий иш ўринлари ва мавсумий ишларга жойлаштирилди, 22 нафар ёшларга субсидия ажратилди, 52 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича тавсия берилиб, 63 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун кредит маблағлари ажратиш бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек ярмаркада ҳудуднинг маҳаллий хомашё ресурслари ва шу асосда тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳамда бошқа имкониятлар самараси, умидбахш лойиҳалар маҳаллий ёшлар эътиборига ҳавола этилиб, бўш иш ўринлари яратишда ҳам бевосита иштирокчи бўлишга даъват этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?