Навоийда 411 кишини чув туширган қурилиш компанияси фош бўлди
Навоийда фуқароларга аслида йўқ бўлган уйларни сотиб, пулларни ишлатиб юборган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.
Жумладан, Навоий шаҳридаги МЧЖ мансабдорлари 2017-2024 йиллар давомида қурилиши битмаган 140 дан ошиқ уйларни 411 кишига пуллаб, маблағларни қурилиш ишларига йўналтириш ўрнига, шахсий манфаатларига ишлатиб юборгани маълум бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ўтказган тадбирда уларнинг фаолиятига чек қўйилди.
Бошқа бир ҳолатда эса Навоий шаҳрининг «Истиқлол» маҳалласида, аслида меҳмонхона учун рухсат олинган, аммо шаҳарсозлик нормаларига тўғри келмагани сабаб қурилиши тўхтатилган бинони кўп қаватли уй сифатида ижтимоий тармоқларда реклама қилиш орқали аҳолига сотиб юборилгани аниқланди.
Зарафшон шаҳрида эса шаҳар ҳокимининг қурилиш учун ер ажратиш бўйича қарори ва бир қатор ҳужжатларни сохталаштириб, фуқароларга уйларни сотаётган фирибгарларнинг кирдикорлари фош бўлди. Улар навбатдаги фуқарога сохта олди-сотди шартномаси билан уй сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аввалроқ Тожикистондан Ўзбекистонда сотиш учун келтирилган қарийб 50 килограмм «опий» гиёҳвандлик воситаси мусодара қилингани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг