НАТО ва Россия сув ости кемалари Болтиқ денгизида тўқнашди
Архив фото
Россиянинг икки сув ости кемаси НАТО кемалари билан Болтиқ денгизида тўқнаш кетди. Бу ҳақда маълумот берган «Newsweek» нашрининг ёзишича, бу «Новороссийск» ва «Дмитров» дизель-электр сув ости кемалари жанговар манёврлар ва каллакларсиз торпеда ҳужумларини машқ қилаётганида содир бўлган.
Маълумотларга қараганда, ушбу ҳодиса НАТОнинг Болтиқ минтақасида ўз ҳарбий машғулотларини ўтказган пайтда содир бўлди. Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши Болтиқ денгизининг ҳозирда «НАТО кўли» лақабини олишига сабаб бўлган эди. Россиянинг флоти жойлашган Калининград анклави ушбу можаро учун муҳим стратегик нуқтага айланди.
«Новороссийск» ва «Дмитров» Кило тоифали сув ости кемалари бўлиб, рус томонида 65 дан ортиқ шундай ҳарбий техникалар бор, деб тахмин қилинади. Ушбу сув ости кемалари ядровий сув ости кемаларига қараганда секинроқ ва чекланган масофага суза олсада, илғор ракеталар билан жиҳозланган.
Болтиқбўйи машғулотлари НАТОнинг «Baltops» ҳарбий машғулотлари доирасида бўлиб, унда Швеция биринчи марта иштирок этмоқда. Ушбу ҳарбий машқлар сув ости кемаларини аниқлаш ва денгиз миналарини тозалаш каби вазифаларни қамраб олади.
Эслатиб ўтамиз, ҳарбий машғулотлар 9 июлда бошланадиган Вашингтондаги НАТО саммити олдидан ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев Украина қўшинларининг Севастополга ракета ҳужуми ортидан Америка Қўшма Штатларини кескин қоралаб чиққан эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг