Россиянинг собиқ президенти: АҚШ ҳам, Украина ҳам дўзахда ёнади
Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев Украина қўшинларининг Севастополга ракета ҳужуми ортидан Америка Қўшма Штатларини кескин қоралади. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар беради.
Қрим ярим оролига қилинган ҳужумда камида беш киши ҳалок бўлган ва 100 нафардан ортиқ киши жароҳат олган. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, АҚШ томонидан етказилган тўртта ракета ҳавода уриб туширилган, бироқ ракета бўлаклари қурбонлар бўлишига сабаб бўлган.
Медведев «Телеграм»даги каналида ҳужумга жавоб бериб, АҚШ ва Украинани тинч аҳолини нишонга олганликда айблаган. У айбдорларнинг «дўзахда ёниши»га умид билдириб, «иккаласи ҳам дўзахда ёнади», деган.
Зарба Россия ва Украина ўртасида давом этаётган кескинлик фонида, АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатаётган бир пайтда уюштирилди. Шу йил бошида АҚШ Украинага узоқ масофали ATACMS ракеталарини етказиб бера бошлаганди. Россия жавоб беришга ваъда берган бўлса-да, на Украина, на АҚШ сўнгги ҳужумга изоҳ бермади.
NATO давлатлари ва Россия ўртасидаги таранглик кучайиб бормоқда. Медведев, аввалроқ, АҚШни танқид қилиб, ядровий қуролларни чеклаш бўйича музокараларни рад этиб, АҚШнинг Украинага ёрдами тўхтатилмагунча, ядровий каллакларга ҳеч қандай чекловлар қўйилмаслигини таклиф қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг