Наманганда «Жигули» қарши чизиққа чиқиб кетиб, «Gentra»га бориб урилган
6 ноябрь куни Наманган вилояти Чортоқ туманида «Жигули» автомобили «Gentra» билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, соат 12:00 атрофида туманда яшовчи 64 ёшли фуқаро «Жигули» русумли автомашинани ҳайдашга дош беролмай, қарама-қарши бўлакка чиқиб кетган ва шу ерда яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Gentra» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида «Жигули» ҳайдовчиси олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Ушбу автомашинадаги йўловчи 1958 йилда туғилган фуқаро тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг