Наманганда қалбаки 20 минг АҚШ долларни ҳақиқий 14 минг долларга сотмоқчи бўлишди

08:59 01 Июль 2025 Жамият
157 0

Наманган вилоятида қалбаки доллар муомаласини ташкил этган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, «Косонсой туман йўллардан фойдаланиш» унитар корхонаси ходими ўзини ишончли шахс сифатида таништириб, унда гўёки қалбаки 20 минг АҚШ доллари борлигини айтган ва уни ҳақиқий 14 минг долларга сотишини таклиф қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс олдиндан келишилган ҳолда харидорга 8 минг АҚШ доллари миқдорида қалбаки валютани берган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Терговга қадар текширув давомида у қалбаки хорижий валютани Косонсой туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахсдан олгани маълум бўлган. Қўшимча тадбирлар натижасида ушбу шахсдан ҳам умумий 6 минг АҚШ доллари миқдорида сохта валюта процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, мазкур ҳолат бўйича қалбаки долларларни айнан Косонсой туманининг яна бир фуқароси — 1992 йилда туғилган шахс тарқатгани аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.

Ҳозирда барча шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди (қалбаки пул ва қимматли қоғозлар тайёрлаш ва уларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг барчасига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер