Наманганда она-болани қорамол сузиб, тан жароҳати етказди
Видеодан кадр
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 36 ёшли аёл ва унинг 2 яшар фарзандини қорамол сузиб, тан жароҳати етказди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 16 июль куни соат 18:47 да Янгиқўрғон тумани «Баркамол» маҳалласида рўй берган. Ушбу маҳаллада яшовчи 1968 йилда туғилган фуқаро А.О. қорамолларни бошқа ҳудуддаги ер майдонидан яшаш уйига олиб келаётган вақтда, кўчада ўйнаб юрган 2023 йилда туғилган Х.Р. ва уни ҳимоя қилмоқчи бўлган онаси 1989 йилда туғилган фуқаро А.Д.ни сузиб, тан жароҳати етказган.
Янгиқўрғон туманлараро суд тиббий экспертизасининг 22 июлдаги хулосасида фуқаро А.Д.га ўртача оғир ва вояга етмаган Р.Х.га енгил тан жароҳати етказилгани кўрсатилган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказ Наманган филиалининг маълум қилишича, жабрланувчиларга шу йилнинг 18 июль куни яшаш уйига рухсат берилган, ҳозирда улар ўз уйида амбулатор шароитда даволанмоқда.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг