Наманганда маст йигит онасини калтаклагани учун қамалди
Фото: «Bugun.uz»
Наманган вилоятида яшовчи эркакка онасини калтаклагани учун жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» ахборот сайти хабар берди.
Таъкидланишича, Норин тумани Ҳўжақўрғонча маҳалласида 2021 йил 21 июнь куни соат 19:30 ларда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда бирор сабабсиз турли уятли сўзлар билан сўкиниб, бақир-чақир қилган эркак қўни-қўшнилар тинчини бузган.
Бу ҳам етмаганидек, у ўз хонадонида ҳам жанжал кўтарган, хусусан, ўз онасини уриб, унга тан жароҳати етказган.
Унга нисбатан 12 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Норин туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан иш очилган. Ҳолат бўйича айбдор ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг