Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.
Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти ва қардош халқини мамлакат бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, ушбу муҳим санага бағишланган халқаро форум юқори савияда ташкил этилгани ҳамда 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилингани билан самимий табриклади.
Туркманистон Президентининг яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклигини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Йил бошидан буён товар айирбошлаш қарийб бир миллиард долларга етди. “Шовот-Тошҳовуз” чегараолди савдо зонаси муваффақиятли фаолият юритмоқда. Юк ташиш ҳажми 30 фоизга ошди, жумладан, Туркманбоши порти орқали етказиб бериш фаоллашди. Фаол гуманитар ва ҳудудлараро алмашинувлар давом этмоқда.
Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгаши ва Ҳудудлар форумининг бўлажак йиғилишларида савдо ҳажмини каррасига ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, хусусан, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни самарали илгари суриш бўйича таъсирчан чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг