Саида Мирзиёева Рим Папаси Лев XIV билан учрашув ўтказди
Кеча, 11 декабрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида Рим Папаси Лев XIV билан учрашди.

Мазкур учрашув давомида мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда турли конфессиялар вакиллари, жумладан католиклар, тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани, мукофот бу қадриятларни халқаро миқёсда мустаҳкамлаши таъкидланди.

Учрашув якунида бутун дунёда ишончни мустаҳкамлаш ва инсонпарварлик тамойилларини илгари суришга қаратилган лойиҳалар устида ҳамкорликда ишлашга тайёрлик билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг