Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати
Жорий йилнинг 15 январь куни соат 16:09да Наманган вилояти Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудида кетма-кет ҳаракатланиб кетаётган 3 та «МАN” русумли юк автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада юк автомобилларида ёнғин келиб чиққан. Биринчи юк автомобили ёқилғи ташишга мўлжалланган бўлиб, мазут, иккинчи автомобилга кўмир, учинчи автомобилга бўёқ маҳсулотлари ортилган бўлган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:33 да қуршаб олинган ва соат 17:20 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобилларида бўлган 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари, тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Ҳозирда ИИБ тезкор тергов гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг