Наманганда ҳайдовчи «Hyundai Starex»га 30 дан ошиқ боғча боласини миндириб ҳаракатланди

18:54 03 Октябр 2024 Жамият
209 0

Фото: Видеодан кадр

Наманган вилояти Косонсой туманида 9 ўринли транспорт воситасига 30 нафардан ошиқ болани миндириб ҳаракатланган ҳайдовчи тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Косонсой туманида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ ходими ҳаракатланиб кетаётган «Hyundai Starex» русумли транспорт воситасини тўхтатганда унда боғча болалари борлиги аниқланган.

Болалар автомобилдан туширилиб, санаб кўрилганда уларнинг сони 30 нафардан ҳам ошиқлиги, ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда у ҳеч қандай тегишли рухсатномаларсиз машина бошқаргани маълум бўлади.

Манбага кўра, ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?