Муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган "Тянь-Шан марвариди"га кимлар харидор бўлмоқда?
Аввалроқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги «Сижжак», «Белдирсой» дам олиш маскани, «Қизил сув спорти соғломлаштириш маскани»га журналистлар учун пресс тур ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Пресс тур давомида журналистлар машҳур «Сижжак» дам олиш масканида бўлди. Мухбиримизнинг «объектга нечта талабгор бор», «харидорлар кимлар, улар ҳақида батафсилроқ маълумот бера оласизми» каби қатор саволларига агентлик Матбуот котиби Ибодов Mўмин қуйидагича жавоб берди.
«Сотув янгича усулда амалга ошириляпти, оммавий савдолар орқали. Таклифлар охирида маълум бўлади. Савдо шартларига таъсир қилмаслик учун ҳозир харидорлар ва нарх ошкор этилмайди», дейди Ибодов Мўмин.
Унинг қайд этилишича, объектнинг оммавий савдолар орқали сотилиши 30 март куни эълон қилинган. 30 апрелга қадар салоҳиятли тадбиркорлардан таклифлар қабул қилинади.
"Энг юқори таклифлар берган инвесторлар давлат тендир комиссияси томонидан ғолиб деб эълон қилинади. Давлат тендер комиссиясининг раҳбари бош вазир ҳисобланади ва у ерда 10 дан ортиқ вазирлик идораларнинг масъул раҳбар лавозимидаги вакиллари бириктирилган», деди у.
Объектнинг тахминий нархи ҳақида агентлик томонидан маълумот берилмаслиги айтиб ўтилди.
Маълумки, ушбу маскан муқаддам Гулнора Каримовага тегишли эди. 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан «Сижжак» дам олиш оромгоҳи мусодара этилганди.
"Тянь-Шан марвариди" деб номланган «Сижжак» курорт зонаси денгиз сатҳидан 959 метр баландликда, Пскем дарёси водийсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Ер участкасининг умумий майдони 5,4 га, бино ва иншоотларнинг майдони 5016,1 кв.м. Комплекс ҳудудида меҳмонхона, бир нечта сузиш ҳавзалари, амфитеатр, коттеж, сув минораси ва бошқа иншоотлар бор.
Эслатиб ўтамиз, «Халқ сўзи» ушбу оромгоҳдан фоторепортаж эълон қилган эди.
Шахноза ТЎРАМУРОДОВА,
"Халқ сўзи"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг