"Белдирсой"ни сотиб олган тадбиркор ундан бошқа мақсадда фойдаланиши мумкинми?

00:59 21 Апрель 2021 Маданият
2409 0

Хабарингиз бор, «Пойтахт» бизнес мажмуаси, собиқ «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси» биноси, «Маъмурий бино» (Собиқ Республика биржаси маркази), «Малика» савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, «Ичан-Қала» меҳмонхона мажмуаси, «Белдирсой» дам олиш маскани, «Қизил сув спорти соғломлаштириш маскани» МЧЖ, «Сижжак» дам олиш масканлари давлат мулки бўлган объектларини сотувга қўйилган.

Шахноза Тўрамуродова/"Халқ сўзи"

Давлат активларини бошқариш агентлиги ушбу билан яқиндан таништириш мақсадида журналистлар учун пресс тур ташкил этилган эди.

Пресс тур Бўстонлиқ минтақасининг Белдирсой трактида жойлашган «Белдирсой» оромгоҳи чанғи мажмуасидан бошланди. Мажмуанинг жиҳозлари эскирган, бироқ у жойлашган табиат ниҳоятда гўзал.

Шахноза Тўрамуродова/"Халқ сўзи"
Шахноза Тўрамуродова/"Халқ сўзи"

Объект денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда жойлашган, қуёш чарақлаб туришига қарамай ҳаво салқин.

«Ўзбекистонда кенг кўламли хусусийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, «Белдирсой» дам олиш маскани, «Қизил сув спорти соғломлаштириш маскани» МЧЖ, «Сижжак» дам олиш масканлари давлат тасарруфида. Улардан тезроқ самарали фойдаланиш керак. Агар тадбиркорлар уларни олиб хусусийлаштириб, Янги руҳ, янги нафас киритиб, ривожлантирса, янги иш ўринлари яратилади. 

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистонда туризмга катта эътибор берилмоқда. Бўстонлиқ тумани туризмга ихтисослашган. Бунинг тегишли ҳужжатлари бор. Биз ўйлаймизки, шуни инвесторлар тезроқ сотиб олса туризмга янада ҳисса қўшган бўларди», дейди агентлик Матбуот котиби Ибодов Мўмин.

Маълумотга кўра, ушбу мажмуанинг умумий ер майдони 46,1 гектарни, бино ва иншоотларнинг умумий майдони 9 628,0 квадрат метрни ташкил этади. «Белдирсой» мажмуаси бир вақтнинг ўзида 200 дан ортиқ одамни қабул қилиши мумкин. Мажмуа ҳудудида 19 та коттеж, 38 хонали меҳмонхона, 80 ўринли иккита ресторан, 3 та бар, ёзги ва қишки бассейнлар, 2 та конференц-зал мавжуд.

Биринчи тиббий ёрдам шохобчаси, бадминтон корти, Паинт Балл, 2 та теннис корти. «Белдирсой» мажмуаси 4 та фаслда ҳам ишлайди.

Шахноза Тўрамуродова/"Халқ сўзи"

Пресс тур давомида ушбу объектни сотиб олгач ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин деган саволлар юзага келди.

Мутахассисларнинг айтишича, тегишли ҳужжатларга асосан бу ердан фақатгина туризм ривожида фойдаланиш мумкин. 

«Объектдан ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш ўзини оқламайди ва тегишли ҳужжатларга кўра бунга йўл қўйилмайди», дейди агентликнинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Отабек Ортиқбоев.

«Белдирсой» мажмуасига яқин жойда таниқли «Кумбел» чанғи йўлаги мавжуд. Эслатиб ўтамиз, Британиянинг Обсервер нашри Белдирсой тоғ-чанғи курортини дунёдаги экстремал чанғи ва ҳели-чанғи учун энг яхши жойлар рўйхатига киритган. Кенг чанғи майдонларига эга бўлган йўл энг қийин йўллардан биридир.

Шахноза ТЎРАМУРОДОВА,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер