Муаллифлик ҳуқуқини бузган 10 нафар хонанда лицензиясидан айрилади
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда 10 нафар хонанда муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун лицензиясидан айрилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, концерт-томоша фаолиятини амалга ошираётган ижрочилар томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини бузиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади. Бундай ҳолларда лицензияловчи орган литцензиат ҳужжатининг бекор қилишни сўраб судга мурожаат йўллаши лозим.
Шунга кўра, Адлия вазирлиги шоир ва бастакорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида 2024 ва 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳамда суд қарорлари билан маъмурий жавобгарликка тортилган 10 нафар ижрочига оид маълумотларни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига тақдим этиб, уларнинг лицензияларини бекор қилишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг