Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
Адлия вазирлиги томонидан халқимиз орасида «Абдуссамий» тахаллуси билан билан танилган шоир Шохрух Абдувохидовга тегишли «Қизғанаман», «Сўнгги нафасгача», «Соғиндим ёмон» ҳамда «Дилдора» номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан хонанда Ботир Қодировга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, хонандага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг иккинчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдорида, яъни 3 миллион сўм жарима жазоси тайинланган.

Маълумот учун, аввалроқ шоир «Шамсиддин Садоий»нинг Адлия вазирлигига қилган мурожаати асосида «Давлатинг борида», «Омонат» ва «Тингла дўстим» номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланган ҳамда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, яъни 1 миллион 875 минг сўм жарима жазоси қўлланилганди.
«Ҳурматли ижод вакиллари, муаллифлик ҳуқуқингиз бузилганда Адлия вазирлигининг «1008» ишонч телефони орқали хабар беришингиз ёки info@adliya.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади Intelлектуал мулк департаменти хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг