МСК Раиси: жойларда Президент сайловини ўтказувчи сайлов округлари ва сайлов участкалари тузилиб, сайловга тайёр ҳолга келтирилди

11:22 18 Октябр 2021 Сиёсат
510 0

Марказий сайлов комиссияси томонидан ўтган давр мобайнида Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга доир 19 та қарор ва жами 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинди. Шу билан биргаликда, жойларда Президент сайловини ўтказувчи 14 та сайлов округлари ва 10 760 та сайлов участкалари тузилиб, сайловга тайёр ҳолга келтирилди.

Бу ҳақда Халқаро медиа-холлда «Хотин-қизларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда сайловларда уларнинг фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари» мавзуидаги конференцияда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди.

Тадбирда қайд этилганидек, МСК томонидан сайловнинг барча босқичларида хотин-қизларнинг муносиб иштирок этишини кузатувчи 11 та Индикаторлар ишлаб чиқилди:
1. Марказий сайлов комиссияси аъзолари;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларнинг аъзолари;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг аъзолари;
4. Сиёсий партиянинг ваколатли вакиллари;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари;
6. Сиёсий партиялардан кузатувчилар;
7. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар;
8. Аккредитациядан ўтказилган ОАВ вакиллари;
9. Сайлов ташкилотчиларини ўқитиш жараёнига жалб қилинган Республика тренерлари таркибида;
10. Ана шундай ҳудудий тренерлар таркибида;
11. Сайловчилар.

Ушбу индикаторлар бу йилги сайлов кампаниясидан бошлаб амалиётга татбиқ қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?