Молиявий саводхонлик бўйича нашр этилган китоблар тақдимоти
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Plato Books”, “Booky”, “Atiyaj” масъулияти чекланган жамиятлари ва “Aydinlar” лойиҳаси томонидан молиявий саводхонлик бўйича қорақалпоқ тилига таржима қилинган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Бодо Шефернинг “Пул алифбоси”, Жорж С.Клейсоннинг “Вавилоннинг энг бой одами”, Саидмурод Давлатовнинг “Мен ва пул” ҳамда “Тафаккур стратегияси” китоблари ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.
Устоз педагоглар, китобхон ёшлар, талабалар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирни институтнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Қувондиқ Қодиров кириш сўзи билан очиб берди.

Янги китоблар тақдимотида социология фанлари бўйича фалсафа доктори Рустам Сапарбаев, тадбиркор Азамат Кайпанов, “Booky” лойиҳаси асосчиси Азизбек Дабилов сўзга чиқиб, халқимизнинг китоб ўқишга бўлган қизиқиши, мутолаа маданиятини оширишга қаратилган бундай тадбирларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, қорақалпоқ тилида чоп этилган китобларнинг мазмуни билан таништириб, улардан ҳар бир инсон шахсий ҳаётида фойдаланиши мумкинлигини таъкидлади.
Тадбир янги китоблар ярмаркаси билан давом этди.
Ғайрат ОТАЖОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг