«Миллий тикланиш» партияси Сирдарё вилояти Кенгашининг Facebook'даги саҳифаси орқали беҳаё сурат ва видеолар эълон қилинди
Бугун Интернет сайт ва ижтимоий тармоқларда «Миллий тикланиш» демократик партияси Сирдарё вилояти Кенгашининг Facebook'даги расмий саҳифасида номаълум шахслар томонидан беҳаё сурат ва видео жойлангани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолатга партия Матбуот хизмати муносабат билдирди.
«Маълумки, халқимизнинг миллий қадриятларини асраш, ёшлар таълим-тарбиясини мустаҳкамлаш «Миллий тикланиш» демократик партиясининг энг асосий вазифаси ҳисобланади. Шу маънода, партия бу ҳаракатни партия нуфузига қасддан путур етказиш деб баҳолайди.
Ҳозирда ушбу ҳолатни ўрганиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилинган. Ўрганиш натижалари яқин вақтларда маълум қилинади», дейилади муносабатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг