Миллий гвардия хизматчилари янги уйга кўчиб ўтди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғонада 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга янги уйларга кўчиб ўтишди. Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармасида фаолият олиб бораётган 30 нафар ходимга ҳам Фарғона шаҳрида янги қуриб битказилган замонавий уйлар ипотека кредити асосида имтиёзли тарзда берилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Шавкат Акбаров ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Йиғилганлар юрт посбонларини қўшалоқ байрам ва шодиёналар билан қутлашди.
Тадбир иштирокчилари янги уйларда яратилган шароитларни кўзда кечириб, икки ва уч хонали хонадонлардаги муқобил иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув, электр таъминоти ҳамда бошқа қулайликларни алоҳида эътироф этишди. Ҳарбий хизматчилар оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирилди.
— Бу йилги байрам мен ва оилам учун қўшалоқ хурсандчиликлар улашди, — дейди Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Аброр Сатторов. — Янги уйда тинч ва хотиржам умргузаронлик қилишимиз учун замонавий қулайликлар муҳайё этилган. Айниқса, бундан турмуш ўртоғим, фарзандларим жуда ҳам қувонишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг