Тошкентда яшовчи 10 мингдан ортиқ аҳоли вирусли гепатит С га қарши скрининг ва инструментал текширувдан ўтказилади — ССВ

16:11 22 Октябр 2021 Жамият
785 0

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков айтиб ўтди.

— Ҳозирги кунда биргина Тошкент шаҳрида сурункали вирусли гепатит С билан касалланган 350 минг нафардан зиёд беморлар диспансер рўйхатда турар экан. Бу хасталик аҳоли ўртасида кенг тарқалмаслиги учун нималар кўзда тутилган?

— Дунё тажрибасидан келиб чиқиб айтсак, ҳозирги кунда бундай беморларни тўлиқ даволаш имконияти бор. Ушбу масалани бугун ҳал этмасак, касалланганлар орасида жигар циррози ва раки каби оғир асоратлар ривожланиши эҳтимоли мавжуд. Жигар трансплантацияси тиббиётимиз амалиётида яқин йиллардан бери қўлланилаётганини эътиборга олсак, мазкур муолажага муҳтож аҳоли сонининг ортиб кетиши қўшимча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Шундай экан, ана шу масала бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиб, 2022-2023 йилларда дастлабки босқичда Тошкент шаҳрида, 2025 йилга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида амалий ҳаракатлар олиб борилиши режалаштирилган.

Пойтахтимиздаги хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатлами орасида (тиббиёт ходимлари, донорлар, ҳомиладорлар, никоҳланувчилар) скрининг ва инструментал текширувлар ўтказилади. Сўнг сурункали вирусли гепатит С билан касалланган беморлар сони аниқланиб, уларни соғломлаштиришнинг муддати ҳамда босқичлари белгиланади.

Ушбу тадбирларнинг мақсадли ўтказилиши натижасида беморлар соғлом ҳаётга қайтиб, оғир асоратларнинг олди олинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?