Марс ҳақида айрим ҳақиқатлар фош этилди. «Қизил сайёра» ўтмишда субарктик иқлимга эга бўлган

17:50 11 Июль 2024 Илм-фан
369 0

Joinfo

Янги тадқиқотларда Марснинг ўтмишдаги иқлими совуқ ва субарктик бўлганига алоқадор фактлар аниқланди.

Олимлар Гейл кратери (Марсдаги кратерлардан бири – таҳр) тупроғидаги аморф материалларга эътибор қаратиб, Ер ва Марсдаги тупроқларни солиштирдилар. Бу Марснинг атроф-муҳит шароитлари ва ундаги ҳаёт белгилари ҳақида янги тушунчалар беради.

Илмий хулосалар шуни кўрсатадики, совуққа яқин шароитлар бу материалларни сақлаб қолган бўлиши мумкин. НАСАнинг «Curiosity Rover» қурилмаси 2011 йилдан бери Гейл кратери ўрганиб келмоқда ва «Х-нурлари аморф материал» деб номланувчи кўплаб тупроқ материалларини таҳлил қилмоқда. Уларни анъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда ўрганиш қийин. Чунки бу материаллар такрорланадиган атом тузилишига эга эмас.

«Curiosity Rover» ушбу аморф материаллар темир ва кремнийга бой, аммо алюминий миқдори камлигини аниқлади. Ушбу топилма Марснинг тарихий муҳити ва бу материаллар қандай шаклланганлиги ҳақида саволлар туғдиради.

Олимлар ўхшаш тупроқли Ернинг учта жойига, Ньюфаундленд (Канада), Шимолий Калифорния ва Ғарбий Невада (АҚШ)га ташриф буюришди. Улар Ньюфаундленддаги субарктик шароит Гейл кратеридаги каби материалларни аниқладилар.

Аввалроқ, нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учратмаганимиз ҳақидаги тадқиқотлар ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?