1,5 мингдан ортиқ ходим овқатланиш шохобчаларида тиббий кўриксиз ишлаб келган

Рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 380 та умумий овқатланиш шохобчаларида ходимларни тиббий кўрикдан ўтганлиги бўйича ўрганиш олиб борди.
Аниқланишича, 2,8 минг нафардан ортиқ ишчи орасида 1,164 нафар ошпаз, тайёрловчи, ташувчи ходимлар (41 фоиз) тиббий кўриксиз ишлаб келган. Ўрганиш жараёнида жами 410 нафар ходимга тиббий кўрикдан ўтиш учун шароитлар яратилди.
Савдо ва умумий овқатланиш корхонасида ишлайдиган ходим махсус тайёргарликка эга бўлиши, яъни санитария-нормалари ва талаблари, стандартлар талабларига риоя қилиши ҳамда тиббий кўрикдан ўтган бўлиши шарт.
Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда 21 мингдан ортиқ умумий овқатланиш корхонаси фаолият юритмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг