Марказий банк 10 та банкни жаримага тортди
Марказий банк 10 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллади. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг январь ойидаги йиғилишлари сарҳисоб қилинган. Унга кўра, жами йиғилишларда 44 та масала кўриб чиқилган.
Таъкидланишича, бу галги мажлисда рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 36 та масала кўрилган. Бундан ташқари, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 8 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари, микромолия ташкилоти ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганиш ҳамда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун талабларига риоя қилиниши ҳам муҳокама қилинган.
Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар, жумладан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва қонунчилик талабларига риоя қилмагани учун 1 та тўлов тизими оператори чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Шунингдек, амалдаги қонунчилик, Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 10 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг