Магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим учун хорижий тилни билиш сертификати талаб этилади

23:10 25 Май 2024 Ҳужжатлар
1750 0

Фармонга мувофиқ, магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар қуйидаги даражаларда талаб этилади:

— хорижий тиллар йўналишлари бўйича – камида С1 даражасида;

— гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича – камида В2 даражасида;

— бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича – камида В1 даражасида.

2024 йил якунигача ўз аҳамиятини йўқотиб борадиган ҳамда янги пайдо бўладиган касблар (лавозимлар) рўйхати, уларга қўйиладиган малака талаблар ва компетенциялар шакллантирилади.

2025 йил 1 майгача жамланган маълумотлар асосида «Ўзбекистон янги касблар атласи» электрон платформаси яратилади ҳамда ҳар йили янгилаб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?