“ljro.gov.uz” электрон тизимини такомиллаштириш масалалари — муҳокама марказида

Президентимизнинг тегишли Фармон ва қарорлари билан давлат органлари ҳамда ташкилотларининг ижро интизомига масъул бўлинмаларининг ижро интизомини мустаҳкамлашдаги ролини ошириш, ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш — ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ягона ва узлуксиз «технологик занжир»ни ташкил этиш борасидаги устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган.
Айтиш жоизки, “ljro.gov.uz” электрон тизимда давлатимиз раҳбарининг 3 минг 724 та ҳужжатидаги топшириқлар ижроси мониторинги юритилади. Шунга кўра, бугун Ҳисоб палатаси ҳамда Адлия вазирлиги томонидан “ljro.gov.uz” электрон тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзуида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Семинарда республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ижро интизомига масъул бўлинма бошлиқлари жонли тарзда 100 дан ортиқ ва видео конференцалоқа тарзда 500 га яқин ходимлар иштирок этишмоқда.
Тадбирда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «UNICON SOFT» МЧЖ томонидан “ljro.gov.uz” тизимини такомиллаштириш бўйича жорий қилинган янги механизмлар, шу жумладан, топшириқларнинг ижросини оралиқ назорат қилиш тартиб-таомиллари, давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли электрон тизимлари орқали топшириқлар амалда бажарилганлигини текшириш, даврий топшириқларнинг ижро муддатларини белгилаш ҳамда назоратини олиб бориш каби ўзгартиришлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.
Таъкидлаш жоизки, “ljro.gov.uz” электрон тизими мунтазам равишда техник жиҳатдан такомиллаштирилиб борилмоқда. Хусусан, яқиндагина тизим даврий топшириқларни автоматик равишда кейинги муддатга ўтказиш, топшириқларда бирдек масъул бўлган ташкилотларни тенг кучли шаклда рўйхатга олиш, жойларда ўрганилиши зарур бўлган топшириқлар ижросини тизим орқали ҳудудий адлия органларига тушириш каби техник имкониятлар билан янада кенгайтирилган эди.
Тадбир якунида “ljro.gov.uz” электрон тизимидаги мавжуд муаммолар бевосита ижрочилар билан муҳокама қилинди ҳамда биргаликда тизимни доимий такомиллаштириб бориш масалалари бўйича келишиб олинди.
Робия БАХТИЁРОВА,
ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг 3-босқич талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг