Кучли шамол Хоразм ва Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларини электр энергиясиз қолдирди
Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида кузатилётган ноқулай об-ҳаво (кучли шамол) оқибатида айрим ҳудудларда электр энергиясида узилишлар содир бўлмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг маҳаллий бошқармалари хабар бермоқда.
Жумладан, Хоразм вилоятининг Урганч, Гурлан, Шовот, Боғот, Янгибозор, Қўшкўпир, Хонқа туманларида кучли шамол электр симёғочларини қулатган, уйларнинг томини учириб кетган, дарахтлар қулаб, электр тармоқларига зарар етказган. Оқибатда, электр энергияси таъминотида узилишлар юз берган.
Қайд қилинишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси бригадалари томонидан авария ҳолатларини бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида кучли шамол эсиши оқибатида айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилган. Шу сабабли, айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда. Кучли шамол эсиши тўхтагандан сўнг электр таъминоти тикланиши айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг